“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида қурилиш ишлар назорат қилинди
2026-05-11 11:00:00 / Янгиликлар

✅ Қарши ҳарбий прокурори, адлия полковниги Ж.А. Ашуров “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ташриф буюрди.
Ташриф давомида лицей ҳудудида бунёд этилаётган Автомобиль тайёргарлиги ўқув биносидаги қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Қурилиш ишлари сифати, яратилаётган шароитлар ҳамда белгиланган режа асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
✅ Янги ўқув биноси ўқувчиларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.




