"Учбурчаклар хоссаларини ўрганамиз"
2026-05-11 10:20:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейимизда математика фанидан "Учбурчаклар хоссаларини ўрганамиз" номли викторина ташкил этилди. Унда 2-босқич ўқувчилари иштирок этиб, 4 та шарт асосида ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Беллашув қизғин ва мазмунли руҳда ўтиб, иштирокчилар фаоллиги билан ажралиб турди.
Викторина якунларига кўра:
🥇 1-ўрин — 1-24-гуруҳ
🥈 2-ўрин — 3-24-гуруҳ
🥉 3-ўрин — 2-24-гуруҳ
Ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз!



