Битирувчилар учун муҳим учрашув ташкил этилди!
2026-05-11 14:30:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги АДЖУ университети проректори Улуғбек Рузимов ҳарбий-академик лицейи битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида битирувчиларга университетдаги таълим йўналишлари, яратилган имкониятлар, қабул жараёнлари ҳамда талабалик ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшларни олий таълимга йўналтириш, келажак касбини тўғри танлаш ва замонавий билимларни эгаллаш борасида тарғибот ишлари олиб борилди.
🎓 Ёшларимизнинг илм йўлидаги интилишлари ва келажак сари дадил қадамларига омад тилаймиз!


