Ғолиблар эътироф этилган унутилмас лаҳзалар!
2026-05-09 10:00:00 / Янгиликлар

9-май — Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида ўқувчиларимиз ўз чиқишлари, фаоллиги ва билимлари билан барчага кўтаринки кайфият улашдилар.
Фан олимпиадаларида фахрли ўринларни қўлга киритган, шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларимиз ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу эътироф уларнинг меҳнати, интилиши ва билимга бўлган муҳаббатининг ёрқин натижасидир.
📖 Фанлар бўйича иштирокчилар сони:
🔹 Математика — 135 нафар
🔹 Физика — 128 нафар
🔹 Инглиз тили — 22 нафар
🔹 Она тили ва адабиёти — 9 нафар
🔹 Тарих — 5 нафар
👥 Жами: 356 нафар ўқувчи
✨ Билимга чанқоқ, изланувчан ёшларимиз сафи янада кенгайсин! Уларнинг ютуқлари ва зафарлари бардавом бўлсин!







