“Уч авлод учрашуви”
2026-05-08 11:00:00 / Янгиликлар

9-май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда:
🔹 Шаҳрисабз шаҳар Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази бошлиғи, капитан Абдурашидов Актам Султонович;
🔹 Ветеран жангчи-фахрийлар жамоаси раиси, Афғон уруши иштирокчиси Тожиддинов Бахтиёр Бахриддинович;
🔹 Махсус операция кучлари фахрийси, истеъфодаги маёр Ахмедов Азамат;
🔹 Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори Уроқов Абдулазиз иштирок этдилар.
Учрашув давомида фахрийлар томонидан ёш авлодга ватанпарварлик, мардлик ва фидойилик ҳақида қимматли фикрлар билдирилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, ўқувчиларда юртга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.







