“Абдулла Қодирий шеърияти”
2026-05-07 14:30:00 / Янгиликлар

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 1-ўқув курси ўқувчилари иштирокида “Абдулла Қодирий шеърияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар адиб ижодининг мазмун-моҳияти, шеъриятидаги ватанпарварлик, миллий қадриятлар ва инсоний фазилатлар ҳақида фикр алмашдилар. Суҳбат жараёнида Абдулла Қодирий ижодидан намуналар ўқилиб, унинг бой адабий мероси ёдга олинди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлод қалбида аждодлар хотирасига ҳурмат, миллий адабиётимизга меҳр ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



