Бошқарма ҳақида

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ҲАҚИДА
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳудудий давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Бошқарма вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек қутқарув ҳамда авария-тиклаш ишларини ташкил этиш вазифаларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ–1378-сонли Фармони асосида ташкил этилган. Мазкур ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида ягона давлат тизими шакллантирилган. Шу асосда республика бўйлаб ҳудудий бошқармалар, жумладан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фаолият юрита бошлаган.
Тизимни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ–5706-сонли Фармонига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилди. Мазкур ислоҳот натижасида ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизматлари ягона бошқарув тизими асосида бирлаштирилди.
2025 йилда соҳага оид муҳим ислоҳотлар давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ–185-сонли Фармони ҳамда ПҚ–310 ва ПҚ–311-сонли қарорлари асосида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилди.
Ушбу ҳужжатларга мувофиқ:
- фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш тизими тубдан такомиллаштирилди;
- маҳалла ва хонадон даражасида профилактика механизмлари жорий этилди;
- ёнғин ва техноген хавфларни бошқаришнинг замонавий тизими йўлга қўйилди;
- сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва мониторинг тизимлари кенг жорий этилди;
- фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини рақамлаштириш ва модернизация қилиш чоралари белгиланди;
- аҳолини тезкор огоҳлантириш ҳамда ахборот билан таъминлаш тизими кучайтирилди.
Бошқарманинг асосий вазифалари
- фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш;
- ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
- қутқарув ва авария-тиклаш ишларини ташкил этиш;
- табиий ҳамда техноген офатлар оқибатларини бартараф этиш;
- аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш;
- профилактик ва тарғибот тадбирларини ўтказиш;
- махсус-тактик ўқув машқларини ташкил этиш.
Асосий функциялари
- фавқулодда вазиятлар хавфини мониторинг қилиш ва таҳлил этиш;
- ёнғин назорати ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
- ҳудудий қутқарув хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- фавқулодда вазиятларда тезкор бошқарувни ташкил этиш;
- аҳолини огоҳлантириш ва ахборот билан таъминлаш;
- тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини амалга ошириш.
Бугунги кунда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин-қутқарув хизматлари самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
