Совуқ кунларда хавфсизлик: «Долзарб мавзу» телекўрсатувида муҳим тавсиялар
2026-11-12 09:45:00 / Янгиликлар
«Долзарб мавзу» телекўрсатувида мутахассис иштирокида «Энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш ойлиги» доирасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек, юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида газ ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин ҳамда ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича фуқароларга муҳим тавсия ва тушунтиришлар берилмоқда.
