Институтда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди
2026-11-12 09:20:00 / Янгиликлар

Институтда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди
Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, полковник Ғ. Мухамедов томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида «Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш» мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда институт талабалари, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари, талабалар турар жойлари комендантлари, биноларнинг хўжалик мудирлари, тьюторлар ҳамда қозонхоналар учун масъул ходимлар иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларни келтириб чиқарувчи асосий омиллар, уларнинг олдини олиш чоралари, газ ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда мавзуга оид эслатмалар тарқатилди.









