УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-17 14:40:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси томонидан ФВВ Академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган **“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин-қутқарувчиларини ёнғин-қутқарув отрядлари ва қисмларида якка тартибдаги бошланғич тайёргарликдан ўтказиш бўйича услубий қўлланма”**нинг тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот давомида мазкур услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти, ёнғин-қутқарувчиларни якка тартибдаги бошланғич тайёргарликдан ўтказишдаги аҳамияти ҳамда амалий фаолиятда фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири биринчи ўринбосари, полковник С. Т. Зупаров иштирок этди.
Тадбир якунида ФВВ Академияси томонидан ишлаб чиқилган “Қутқарув қисмлари хизмат фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма” Самарқанд вилоятидаги барча қисм ва отряд бошлиқларига амалий фаолиятда фойдаланиш учун топширилди.
Мазкур қўлланма қутқарув қисмларида хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ходимларнинг хизмат вазифаларини тўғри ва сифатли бажаришини таъминлаш ҳамда амалий иш жараёнларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан услубий қўлланмалар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилиб, уларнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолиятида самарали фойдаланиш учун муҳим амалий аҳамиятга эга экани таъкидланди.









