Жанговар шайлик ва хизмат самарадорлиги — асосий эътиборда
2026-10-15 12:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда ФВВ масъул ходими иштирокида Нарпай тумани ФВ бўлими 15-касбийлаштирилган қутқарув қисми шахсий таркиби билан жорий йилнинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда шахсий таркибнинг жанговар шайлигини ошириш, ёнғинларни тезкорлик билан бартараф этиш, сув манбаларининг созлиги ва улардан фойдаланишга тайёрлигини назорат қилиш, шунингдек, қутқарув техникалари ҳамда махсус воситаларни доимо соз ҳолатда сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хизмат интизомига қатъий риоя этиш, фавқулодда вазиятларга тезкор ва самарали жавоб қайтариш ҳамда шахсий таркибнинг касбий тайёргарлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.







