Бозорларда ёнғин хавфсизлиги: талаб ва масъулият кучайтирилади
2026-10-08 18:25:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бозорлар ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Самарқанд вилояти прокурори М. Эшназаров онлайн тарзда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н. Раҳмонов, вилоят ФВБ бошлиғи Ғ. Мухамедов, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, соҳа бошқарма ва ташкилотлари масъуллари ҳамда бозор ва савдо комплекслари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида бозорлар ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлиги, электр ва газ таъминоти, санитария, қурилиш ҳамда бошқа хавфсизлик талабларига риоя этилиши билан боғлиқ масалалар танқидий муҳокама қилинди. Муҳокамалар давомида жойлардаги реал ҳолат акс этган махсус танқидий видео намойиш этилиб, унда кўрсатилган муаммо ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
Ҳудудлардан шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари видеоконференция орқали йиғилишда қатнашди.
Муҳокамалар давомида мавжуд ҳолат, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва назоратни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Ушбу йўналишдаги ишлар ва уларнинг натижалари келгусида ҳам назорат қилиниб, доимий муҳокама қилиб борилиши белгиланди.






