Ёшлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди
2026-10-06 09:45:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимга бириктирилган ёшлар билан ишлаш ҳолати ҳамда “Жасорат мактаблари” фаолияти юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида тизимга бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, соғломлаштириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, “Жасорат мактаблари”да ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулотларнинг ташкил этилиши ҳамда моддий-техник база ҳолатига эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш ва “Жасорат мактаблари” фаолиятини такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган камчиликлар ўрганиш жараёнининг ўзида жойида ҳал этилди.
Ўрганиш якунлари Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ғ. Мухамедов ҳамда ФВВ ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокама давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, уларнинг келгусида такрорланишининг олдини олиш, тизимга бириктирилган ёшлар билан ишлашни янада кучайтириш ҳамда “Жасорат мактаблари” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.









