Иштихонда куз-қиш мавсумида тиббиёт муассасаларида хавфсизликка эътибор кучайтирилмоқда
2026-09-25 13:00:00 / Янгиликлар

Иштихон туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида тиббиёт муассасаларида профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда.
Навбатдаги тадбирда Иштихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, волонтёрлар ҳамда тиббиёт муассасасининг ишчи-ходимлари иштирок этди.
Профилактик суҳбат давомида тиббиёт муассасаларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, электр ва газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, иситиш мосламаларини назоратсиз қолдирмаслик ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазият юзага келган тақдирда ходимларнинг тўғри ҳаракат қилиши, беморларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тезкор хизматларга хабар бериш тартиби юзасидан тавсиялар берилди.
Тадбир давомида ходимларга куз-қиш мавсумида хавфсизлик талабларига риоя қилиш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва эҳтиёт чораларини кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Бундай профилактик тадбирлар тиббиёт муассасаларида ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимлар ҳамда беморлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.





