Соғлом маънавий-руҳий муҳит — хизмат самарадорлигининг муҳим омили
2026-09-24 12:05:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Самарқанд вилояти ФВБда “Ҳарбий жамоа ва оиладаги салбий маънавий-руҳий муҳитнинг руҳий зўриқишга таъсири” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда бошқарма раҳбарияти ва мутахассислари томонидан шахсий таркибга ҳарбий жамоа ва оилада соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш, руҳий зўриқишнинг олдини олиш, хизмат интизомига риоя этиш ҳамда турли низоли ҳолатларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган руҳий зўриқишларни тўғри бошқариш, муаммоли вазиятларда вазминлик билан ҳаракат қилиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.









