Самарқанд ва Тойлоқ туманларида профилактик тадбирлар кучайтирилди
2026-09-22 10:50:00 / Янгиликлар

«Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасида Самарқанд ва Тойлоқ туманларида ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида хавфсизлик маданиятини оширишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбиркорлар ва ишчи-ходимлар билан ўтказилган суҳбатларда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, электр ва газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, ёнғин ўчириш воситаларини шай ҳолатда сақлаш ҳамда фавқулодда вазият юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш, дудбуронларни ўз вақтида тозалаш, электр тармоқларига ортиқча юклама бермаслик, ис гази ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.








