Пастдарғом туманида ФВБ ходимлари томонидан волонтёрлар иштирокида «маҳаллабай» ва «хонадонбай» тамойили асосида кучайтирилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
2026-09-21 14:35:00 / Янгиликлар

Тадбирлар давомида куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хусусан, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жараёнда волонтёрлар ҳам бевосита иштирок этиб, фуқароларга хавфсизлик қоидаларини тушунтирмоқда ҳамда зарур маълумотлар акс этган эслатмалар тарқатмоқда.
Ўрганишлар давомида мутахассислар томонидан аҳоли хонадонларидаги дудбуронлар тозаланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.







