Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни: профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-09-16 14:30:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Самарқанд вилояти ФВБ масъул ходимлари томонидан Оқдарё ва Пастдарғом туманлари ФВБ ҳамда ФВВ ҳузуридаги Малака ошириш марказида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар, хусусан, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ходимларга хизмат фаолиятида ҳалоллик, шаффофлик ва қонунийлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги бўйича тегишли тавсия ва огоҳлантиришлар берилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, хизмат давомида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, шунингдек, турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.


