Олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида семинар-йиғилиш ўтказилди
2026-09-14 18:30:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятидаги барча олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойлари комендантлари, хўжалик бўлими масъуллари ҳамда тьюторлари иштирокида куз-қиш мавсумида талабалар турар жойларида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.
Семинар давомида куз-қиш мавсумида хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, талабалар турар жойларида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Умид Ахроров томонидан талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш, ёнғин, ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, талабалар ўртасида профилактик тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, масъулларга талабалар ўртасида профилактик тушунтириш ишларини кучайтириш, талабалар турар жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини мунтазам назорат қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.






