“Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида Тойлоқ туманидаги 2-сон техникумида куз-қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.
2026-09-14 10:30:00 / Янгиликлар

Унда техникум талабалари иштирокида куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, иситиш печларини тўғри ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида иситиш мавсумида ёнғин келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бўлган электр ва газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, носоз ҳамда қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, хоналарни мунтазам шамоллатиш, мўри ва тутун йўлларининг созлигини назорат қилиш, иситиш мосламаларини назоратсиз қолдирмаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Газ сизиб чиқиши натижасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва портлашларнинг олдини олиш бўйича ҳам талабаларга зарур тавсиялар берилди.
Фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш, хавфсиз ҳудудга чиқиш, атрофдагиларни огоҳлантириш ҳамда тегишли хизматларга хабар бериш тартиби ҳам тушунтирилди.
Профилактик тадбир доирасида техникум биносининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳам ўрганилди. Жумладан, эвакуация йўлаклари ва чиқиш эшиклари, электр тармоқлари, иситиш тизимлари ҳамда ёнғинга қарши воситаларнинг ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда куз-қиш мавсумини хавфсиз ўтказиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.









