Талабалар ётоқхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-09-12 14:55:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ғ. Мухамедов томонидан Самарқанд шаҳридаги Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалар ётоқхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ташриф давомида ётоқхонада талабалар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тезкор ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, бинонинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, эвакуация йўлаклари ва чиқиш эшикларининг талабларга мувофиқлиги, ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ҳамда электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, талабалар ётоқхонасида ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ва хавфсизлик чораларини янада кучайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.





