Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида муҳим мавзу муҳокама қилинд
2026-09-10 15:30:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида ҳарбий хизматчилар иштирокида «Давлат ва ҳарбий сирларни сақлаш — ҳар бир ҳарбий хизматчининг мажбурияти» мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, давлат ва ҳарбий сирларни сақлаш, хизматга оид ахборотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ҳамда замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланишда ҳушёрлик ва масъулиятни кучайтириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Таъкидланганидек, давлат ва ҳарбий сирларни сақлаш ҳар бир ҳарбий хизматчининг нафақат хизмат вазифаси, балки Ватанга садоқат ва ҳарбий қасамёд талабларидан келиб чиқадиган муҳим бурчидир.
Шунингдек, хизмат фаолиятига оид маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш, бегонa шахсларга маълум қилиш ёки ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик турли ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тадбир якунида ҳар бир ҳарбий хизматчи хизмат давомида ўзига маълум бўлган маълумотларга масъулият билан муносабатда бўлиши, махфийлик талабларига қатъий риоя қилиши ҳамда давлат манфаатларини ҳимоя қилишда доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиши лозимлиги таъкидланди.
