Талабалар ётоқхонасида тунги вақтда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-09-10 10:35:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Самарқанд давлат педагогика институти талабалар ётоқхонасида тунги вақтда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Машқ давомида шартли ёнғин содир бўлганда талабаларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш, қутқарув ишларини олиб бориш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.
Шунингдек, тунги вақтда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги, тезкор ҳаракатланиши ва талабалар хавфсизлигини таъминлаш кўникмалари синовдан ўтказилди.
Ўқув машқи якунида талабалар ётоқхонасининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.









