Қурилиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда
2026-09-09 18:25:00 / Янгиликлар

«Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасида Самарқанд шаҳрида қурилиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан қурилиш майдонларида ёнғин хавфсизлиги, электр тармоқларидан фойдаланиш, пайвандлаш ишларини хавфсиз ташкил этиш ҳамда ишчиларнинг хавфсизлигига оид талабларга риоя этилиши ўрганилмоқда.
Шунингдек, қурилиш ташкилотларининг масъул ходимлари ва ишчиларига фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш, хавфли ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилиб, хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлиги эслатилмоқда.



