Самарқандда Давлат назорати инспекторлари аттестациядан ўтказилди
2026-09-09 14:35:00 / Янгиликлар

Самарқандда Давлат назорати инспекторлари аттестациядан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар органи Давлат назорати инспекторлари аттестациядан ўтказилди.
Аттестация жараёнида инспекторларнинг фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги амалдаги қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартибларига оид билим ва касбий малакалари синовдан ўтказилди.
Аттестациядан муваффақиятли ўтган ходимларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш ҳуқуқи берилди.



