Шартли ёнғин: қутқарув ҳаракатлари амалдa
2026-09-09 10:00:00 / Янгиликлар

Оқдарё туманидаги пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғин содир бўлганда тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Машқ давомида шартли ёнғин юзага келган вазиятда ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда қутқарув ва ҳамкор хизматларнинг ўзаро ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди.
Шунингдек, корхона ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.









