Сув ҳавзаларида хавфсизлик бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
2026-09-05 13:10:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ волонтёрлари учун ФВВ Академияси Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда сув ҳавзаларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида волонтёрларга сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидалари, чўкиш ҳолатларининг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмалар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар олган назарий билимларини амалий машқлар орқали мустаҳкамлаб, сувда инсон ҳаётини асраб қолиш бўйича зарур кўникмаларни амалда синовдан ўтказдилар.









