Ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-09-03 16:25:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ш.Файзуллаев Самарқанд шаҳрида тизимга бириктирилган ёшлар билан якка тартибда учрашди.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан суҳбат олиб борилди. Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Самимий мулоқот давомида билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгиланди ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



