Биринчи қўнғироқ — янги билимлар сари қадам
2026-09-02 09:00:00 / Янгиликлар

Юртимиз умумтаълим мактабларида бугун “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида Биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди.
Жомбой тумани 31-мактабида ўтказилган тантанали тадбирда Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи Ғуломжон Мухамедов иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.
Тадбир давомида мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.
Шунингдек, Бошқарма бошлиғи томонидан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Келажак соати” дарси ўтилиб, вазирлик фаолиятига оид видеоролик намойиш этилди.









