


















Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан тингловчи ёшлар иштирокида маданий кеча ташкил этилди.
Гулхан атрофида жам бўлган ёшлар самимий суҳбатлар, куй-қўшиқлар ва қизиқарли тадбирлар орқали мароқли вақт ўтказдилар. Тадбир давомида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, янги дўстлар орттириш, маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда жамоавий бирдамликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.