🏆 Иштихонлик ёшлар ФВВ кубоги учун ўтказилган “Жасорат ва матонат” мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
2026-07-30 09:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги учун маҳалла ёшлари ўртасида ташкил этилган “Жасорат ва матонат” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи тантанали тарзда якунланди.
Ёпилиш маросимида Бошқарма бошлиғи Ғ. Мухамедов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини эришган натижалари билан табриклади ҳамда бундай мусобақалар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра:
🥇 1-ўрин — Иштихон тумани ёшлари;
🥈 2-ўрин — Каттақўрғон шаҳар ёшлари;
🥉 3-ўрин — Пахтачи тумани ёшлари эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида иштирокчилар ва меҳмонлар учун куй-қўшиқлар, маданий дастурлар ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.









