Махсус техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди
2026-07-30 08:40:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги учун маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган “Жасорат ва матонат” спорт мусобақалари доирасида Самарқанд вилояти ФВБ ҳамда Миллий гвардия вилояти бошқармаси томонидан махсус кўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув техникалари, қутқарув асбоб-ускуналари, махсус ҳимоя воситалари, шунингдек, Миллий гвардиянинг қурол-аслаҳалари, махсус техникалари ва замонавий жиҳозлари намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари техника ва жиҳозларнинг имкониятлари, қўлланилиш тартиби ҳамда хизмат фаолиятидаги аҳамияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Мазкур кўргазма ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия фаолиятига қизиқишни оширишга хизмат қилди.





