Арқон тортиш, чодир тиклаш ва савол-жавоб шартларидан фото лавҳалар
2026-07-29 16:20:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги учун маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Жасорат ва матонат” спорт мусобақаларининг вилоят босқичида навбатдаги шартлар — арқон тортиш, чодир тиклаш ва савол-жавоб баҳслари ташкил этилди.
Мазкур шартларда иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, билим савияси, тезкор фикрлаши ҳамда жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.






