Қутқарувчи волонтёрлар табиатни ёнғин хавфидан асрашга ҳисса қўшмоқда
2026-07-25 17:25:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида “Долзарб 60 кун” тадбирлари доирасида қутқарувчи волонтёрлар иштирокида “Табиатни ёнғиндан биргаликда асрайлик” акцияси ташкил этилди.
Акция давомида волонтёрлар томонидан боғ ҳудудида ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган турли чиқиндилар йиғиштирилиб, ҳудудни ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.
Тадбирнинг асосий мақсади табиатни ёнғинлардан муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда фуқаролар эътиборини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга қаратишдан иборат бўлди.









