ФВВ ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
2026-07-14 14:10:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида ФВВ ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчилари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш, тош кўтариш ва армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз руҳда кечган беллашувларда иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, матонати ҳамда интеллектуал салоҳиятини намоён этдилар.
Мусобақалар тингловчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, гендер тенглик тамойилларини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилди.






