«Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди
2026-07-23 12:30:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар бошқармада яратилган замонавий шарт-шароитлар, ўқув базаси ҳамда қутқарувчиларнинг кундалик хизмат фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, иштирокчилар бошқарманинг Ситуацион маркази фаолияти билан танишиб, ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, тезкор ахборот алмашинуви ҳамда бошқарув жараёнлари ҳақида тушунчага эга бўлдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга ёнғин-қутқарув техникалари, махсус асбоб-анжомлар ҳамда ҳимоя воситалари намойиш этилиб, уларнинг имкониятлари ва амалий қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.









