Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида профилактик тадбир ўтказилди
2026-07-16 15:30:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида «Қасддан баданга шикаст етказиш – шахсга қарши жиноят» мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Унда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, Самарқанд ҳарбий прокуратураси вакиллари ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида шахсий таркибга қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомига қатъий риоя этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий ва хизмат одоб-ахлоқи қоидаларига амал қилиши ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлашда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулияти муҳим экани алоҳида таъкидланди.









