Тест синовлари хавфсизлиги назоратда
2026-07-14 09:50:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи раҳбарлигида ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида 2026–2027-ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда профилактик ўрганиш тадбирлари олиб борилди.
Мазкур тадбирлар 14–23-июль кунлари давомида бўлиб ўтадиган тест синовлари жараёнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўрганишлар давомида тест синовлари ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, электр ва бошқа техник воситаларнинг созлиги, эвакуация йўлакларининг очиқлиги ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва шай ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, масъул ходимларга хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тавсиялар берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.







