“Долзарб 60 кун” тадбирларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2026-07-08 12:45:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Матбуот уйида ёз мавсумида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган “Долзарб 60 кун” тадбирлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари У. Ахроров ҳамда бошқарманинг масъул бўлим бошлиқлари иштирок этиб, вилоятда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилди ҳамда фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга чақирилди.









