Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган йиғилишлар ўтказилди
2026-06-21 12:10:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ФВБ ишчи гуруҳи томонидан Пахтачи ва Нарпай туманларида тизимдаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга бағишланган йиғилишлар ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга қонунчилик талабларига риоя этиш, коррупция ва турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни қарор топтириш ҳамда фарзандлар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг салбий оқибатлари муҳокама қилиниб, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.





