Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан профилактик тадбир ўтказилди
2026-06-25 14:30:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Пайариқ тумани ФВБда шахсий таркиб иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этиш, коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунчилик талабларига амал қилиш ҳамда юксак масъулият билан хизмат олиб бориш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.



