Хавфли объектларда профилактика ойлиги
2026-07-03 18:30:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти телерадиоканалининг “Долзарб мавзу” кўрсатувида Самарқанд вилояти ФВБ масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда жорий йилнинг 1 июлидан 31 июлига қадар республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфли объектларда профилактика ойлиги” доирасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда кўзланган мақсадлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, хавфли объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, аҳоли ҳамда масъул ташкилотларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
