Самарқанд вилояти ФВБ томонидан «Ғалла–2026» ўрим-йиғим мавсумида Пастдарғом туманида жойлашган дон қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш корхонасида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
2026-06-11 17:00:00 / Янгиликлар

Унда ФВБ ходимлари, корхона масъуллари ва тегишли хизматлар вакиллари иштирок этиб, дон сақлаш омборлари ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиблари амалий синовдан ўтказилди.
Шартли ёнғин содир бўлганда қутқарув ва ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғинни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.









