«Раҳбар ва ёшлар» учрашуви
2026-06-11 15:15:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ғ. Мухамедов томонидан тизимга бириктирилган ёшлар, ёш ҳарбий хизматчилар, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, мавжуд муаммоларига ечим топиш ҳамда ёшларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи томонидан мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ёшлар сиёсати ҳамда Фавқулодда вазиятлар тизимида ёшларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хизмат интизомига риоя этиш, билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш, замонавий касбларни эгаллаш ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёшларнинг келгусидаги фаолиятига мотивация берувчи муҳим тадбирлардан бири бўлди.





