“Ташаббуслар марафони”да ФВБ волонтёрлари фаол иштирок этмоқда.
2026-06-11 13:30:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остида “Ташаббуслар марафони” ташкил этилди.
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган мазкур тадбир ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда фаол ва интилувчан йигит-қизларни бир майдонга жамлашга хизмат қилмоқда.
Марафонда Самарқанд вилояти ФВБ волонтёрлари ва тизимга бириктирилган ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ҳамда сув ҳавзаларида хавфсиз ҳаракатланиш қоидалари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қутқарувчи касбига қизиқишини ошириш ва хавфсизлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.








