Болаликда олинган билим — тошга ўйилган нақшдир.
2026-06-10 12:05:00 / Янгиликлар

Пахтачи туманида ФВБ томонидан “Хумор” болалар дам олиш оромгоҳида “Мавсумий содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида болажонларга ёнғин, сувда чўкиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, бундай вазиятлар юзага келганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда тўғри ҳаракатланиш тартиблари амалий тарзда тушунтирилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилиб, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.
Тадбир якунида болажонларга ёнғин-қутқарув техникалари, махсус асбоб-анжомлар ҳамда уларнинг имкониятлари намойиш этилди. Бу эса ёшларнинг фавқулодда вазиятлар соҳасига бўлган қизиқишини янада оширди.









