Каттақўрғон сув омборида навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-06-02 19:25:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти ФВБ раҳбарияти бошчилигида Каттақўрғон сув омбори ҳудудида чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кучайтирилган профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.
👥 Аҳолига сувда хавфсизлик қоидалари, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз ва қонуний фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
🚫 Тақиқланган жойларда чўмилаётган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни мумкин бўлган фожиали оқибатлар ҳақида огоҳлантирилди.
