Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2026-06-02 08:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Х. Тўхтаев вилоят ҳокими томонидан мусобақа иштирокчиларига йўлланган табрикни ўқиб эшиттирди. Табрикда ёшларнинг билим ва салоҳиятини намоён этиши, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаши ҳамда мусобақанинг дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтиши тилаб ўтилди.
Шундан сўнг мусобақа иштирокчи жамоалари тантанали тарзда таништирилди. Маросим давомида миллий куй-қўшиқлар, бадиий ва маданий чиқишлар намойиш этилиб, тадбирга байрамона руҳ бағишланди.









