Жорий йилнинг 1–3 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтади
2026-06-01 13:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1–3 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтади.
Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ўзаро беллашиб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишлари ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этадилар.
Мусобақа иштирокчилари Самарқанд темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Меҳмонларни ФВВ масъул ходими Р. Норқулов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Тўхтаев, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ғ. Мухамедов ҳамда бошқа масъул раҳбарлар қарши олдилар.
Кутиб олиш маросими давомида миллий куй-қўшиқлар ва оркестр садолари янграб, иштирокчиларга юртимизнинг меҳмондўстлик анъаналари намоён этилди.
Мусобақа қатнашчиларига муваффақият тилаб, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.









