Ёшлар учун кўргазмали профилактик тадбир ўтказилди
2026-05-22 09:40:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳар "Қорасув" массивида жойлашган 82-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни қутқарувчилик касбига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида кўргазмали профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида Фавқулодда вазиятлар тизимида хизмат қилишнинг шарафли ва масъулиятли жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда фавқулодда вазиятларда эвакуация ҳаракатлари бўйича амалий кўргазмалар намойиш этилди.
Шунингдек, ўқувчилар махсус қутқарув техникалари ва жиҳозлари билан яқиндан танишиб, қутқарувчилик касбига оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Тадбир ёшлар қалбида жасорат, фидойилик ва Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.



